TA'LIM

Профессионал таълим муассасаларига танлов 18 августдан бошланади

Ўзбекистонда профессионал таълим муассасаларига танлов 18 августдан бошланади. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги хабар берди.

“Олий ва профессионал таълим муассасаларига кириш тест синовларида иштирок этган абитуриентлар 2024 йил 18 августдан 27 августга қадар 10 кун давомида ‘my.uzbmb.uz’ сайтида коллеж ёки техникум, касб ва мутахассислик ҳамда таълим шаклини танлашлари лозим”, дейилади хабарда.

Шунингдек, абитуриентлар муддати якунлангунга қадар ўз танловларини ўзгартиришлари мумкинлиги хабар қилинган.

Абитуриентларнинг талабаликка тавсия этилган ёки этилмагани тўғрисидаги якуний танлов натижалари танлаш тўлиқ якунлангандан сўнг бир ҳафта муддатда эълон қилинади.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan