ДУНЁ

Халқаро пандемик вазият дунё давлатлари раҳбарлари муҳокамасида

Женевада видеоконференция орқали икки кунлик халқаро ассамблея ўз ишини бошлади. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти бошчилигида ташкил этилган учрашувда иштирокчилар дунё бўйлаб коронавирус билан боғлиқ вазият, ўтказилаётган таҳлиллар, қабул қилинаётган чора-тадбирлар борасида фикр алмашмоқда.

Xитой Халқ Республикаси раҳбари Си Цзинпиннинг таъкидлашича, Xитой келгуси икки йил давомида пандемиядан азият чеккан мамлакатларга 2 миллиард АҚШ доллари миқдорида ёрдам кўрсатади. У коронавируснинг келиб чиқиши юзасидан ўтказиладиган текширувни маъқуллади: «Xитой тажрибани умумлаштириш ва камчиликларни бартараф этиш учун ҳар томонлама текширув ўтказиш ғоясини қўллаб-қувватлайди. Текширув илмий ва экспертлар ёндашувига асосланган бўлиши керак. Шунингдек, ишга объектив ёндашиш талаб этилади”, деди Хитой Президенти.

Ассамблеяда, шунингдек, барча мамлакатларнинг коронавирусга қарши вакциналардан тенг равишда фойдаланиш масаласи муҳокама қилинмокда, бу борада бир қатор давлатлар лабораторияларида тажрибалар олиб бориляпти.

ЖССТ Бош директори Тедрос Адхан Гебрейсес пандемиядан сўнг дунё аввалгидек бўлмаслигини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, пандемия бошланганидан бери дунёда тахминан 4,5 миллион одам вирус билан касалланди,  305 мингдан ортиқ инсон вафот этди.

 

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan