“Бахти Ташкентский” иши доирасида 8 йил-у 2 ойга қамалган Шукурали Қурбонов вафот этди.

Жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман судида мазкур иш доирасида судланганларга ҳукм ўқилганди.
Суд ҳукмига кўра, 60 ёшли Шукурали Қурбонов Жиноят кодексининг 165-моддаси (Товламачилик) 3-қисми “а”, “в” бандлари ва 168-моддаси (Фирибгарлик) 4-қисми “а”, “в” бандларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, унга 8 йил 2 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Тайинланган жазони умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланганди.