50 млн сўмга “участка”, 25 млн сўмга “квартира”, 5 млн сўмга эса янги автомобиль: Тошкентда яна бир фирибгарлик фош этилди
Жиноят ишлари бўйича Олмазор туман судида одамларни алдаб, 50 миллион сўмга ҳовли, 25 миллион сўмга кўп қаватли уйлардан хонадон ва 5,5 миллион сўмга янги автомобиль олиб беришни ваъда қилиб, уларни чув туширган гуруҳ иши кўриб чиқилмоқда. Бу ҳақда судда қатнашган “Дарё” мухбири хабар берди.

Судда аниқлаштирилишича, 2024 йилнинг январь—февраль ойларида фаолиятига чек қўйилган жиноий гуруҳнинг 3 нафар аъзоси бугун суднинг қора курсисида ўтириб, саволларга жавоб бермоқда.
“Дарё” манбасининг маълумот беришича, жиноий гуруҳ 361 нафар фуқаронинг 6 миллиард 734 миллион сўм пулини ўзлаштирган.

Instagramъдаги рекламани кўриб, уларга ишониб, уй олиш мақсадида уларнинг офисига боргандим. 25 миллион сўм тўлаб, алданиб қолдим, — дейди дом олиш ниятида жиноий гуруҳ аъзоларига пул берган жабрланувчи.
Яна бир жабрланувчининг айтишича, сахий тадбиркорлар қиёфасига кирган жиноий гуруҳнинг Instagram орқали сиздирилган рекламаларида 19 миллион сўмдан ортиқ маблағ эвазига 60 кунда янги автомобиль олиб беришни ваъда қилинган. Бироқ, ваъда бажарилмаган.
60 кунда салондан янги машина олиб берамиз дейишган. Гуруҳнинг Олмазор cитйъдаги офисига бориб, Ширин исмли қизга 19 миллиондан ортиқ пул тўладим. Айтилган вақтда ваъда бажарилмади. Борсам, бозорга бориб машина кўрамиз дейишди. У ерга борсам мен билан борган ишчилар йўқолиб қолишди. Шу бўйи уларнинг уч-тўрт кун кўрмадим. Кўп ўтмай, гуруҳ офиси муҳрланиб, фаолияти тўхтатилди, пулимга куйиб қолдим, — дейди яна бир жабрланувчи.

20 миллион сўмга чув тушган яна бир судланувчи аёлнинг айтишича, у фарзандига тўй қилиш ниятида гуруҳ офисига 50 миллион сўм фоизсиз кредит олиш ниятида борган. Бироқ, гуруҳ аъзоларининг 20 миллион сўмлик дастлабки бадал тўлови борлиги ва бу пул гаров эвазига вақтинча ушлаб турилиши ҳақидаги эртакларига алданиб, пул олиш мақсадида борган бўлишига қарамай, гуруҳ кассасига 20 миллион сўм пул тўлаб қайтган. Ва бу пулларига куйган.
Бугун судда сўралган жабрланувчиларнинг барчаси уларга етказилган зарар қопланишини талаб қилмоқда.
Суд мажлисида айтилишича, жиноий гуруҳ аъзолари орасида “Авто 60 ой” иши бўйича одамларни чув тушириб, 2 йилу 10 ой қамоқда ўтириб чиққан Жамшид Баҳодиров ҳам бор.
У жабрланувчиларга юзланиб, уларга нисбатан қўлланилган қамоқ эҳтиёт чорасини ўзгартириш ва уларнинг очиққа чиқиши одамларнинг пулларини тўлаб бериши учун имконият бўлишини айтиб, “Кўчада пул берган одамларимиздан оладиган маблағимиз 419 минг долларни ташкил қилади. Бизга қўйилган айбловда етказилган зарар 6 миллиард 300 миллионга яқинлиги айтилмоқда. Биз очиққа чиқсак, даъвойимиз йўқ деб ёзиб берсангиз, биз шу пулларимизни олиб сизга тўлаймиз”, — деди. Жабрланувчилар эса бу навбатдаги эртак эканини айтди. Ва унинг таклифини рад қилди.