Бандихонда йўл ҳаракати қоидаларини 16 маротаба бузган фуқаронинг жарималари ундирилди

Мажбурий ижро бюроси Сурхондарё вилоят бошқармаси ва Йўл патруль хизмати ходимлари билан ҳамкорликда йўл ҳаракати қоидаларини бузган автотранспорт воситаларини аниқлаш ва қарздорликларни ундириш борасида рейд тадбирлари олиб борилмоқда.
Бандихон туманида яшовчи фуқаро Шарофат Боймуродова ўзига тегишли бўлган “Cobalt” русумли автотранспорт воситасини бошқариб 2023 йил давомида жами 16 маротаба йўл ҳаракати қоидаларини бузиб, жарималарни ўз вақтида тўлашдан бўйин товлаб келган.
Бюронинг Бандихон туман бўлими томонидан ушбу автотранспорт воситасига қидирув эълон қилиниб, топилган ҳамда қоидабузарга хатланган автотранспорт воситаси тегишли тартибда баҳолатилиб, келгусида электрон онлайн-аукцион савдо майдончаси орқали сотилиши, сотувдан тушган пул маблағлари қарздорликка йўналтирилиши ҳақида огоҳлантирилган.
Шундан сўнг, қоидабузар ўзига нисбатан қўлланилган жами 16 та 6 миллион сўмга яқин маъмурий жарималарнинг барчасини шу куннинг ўзида тўлаб берилди ва унинг автотранспорт воситаси қайтариб берилди.
Бу каби мисолларни кўплаб келтириш мумкин йўл ҳаракати қоидаларига амал қилинг, содир этилган ҳуқуқбузарлик учун жарималарни ўз вақтида тўлашни унутманг.
Бу каби рейд тадбирлар вилоят бўйлаб давом эттирилмоқда.
Улуғбек Сатторов,Бюронинг Бандихон туман бўлими бошлиғи.