Ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

160 млн сўмлик тиббиёт буюмларининг ноқонуний ўтказмасига чек қўйилди. Бу ҳақда “Тошкент-АЭРО” ИБК ахборот хизмати маълум қилди.
Маълум қилинишича, жорий йилнинг 16 июль куни тахминан соат 15:00 ларда “Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропорти” чегара-божхона пости ходимлари томонидан умумий учиб келиш залининг “Багаж қидирув бўлими”га фуқаро багажини олиб кетиш мақсадида мурожаат қилиб келган.
Шундан сўнг багаж кўрикдан ўтказилганда, 2 дона қора ва 2 дона ҳаворангли йўл сумкалари ичидан божхона назорати учун белгиланган тартибда тақдим этилмаган, оғзаки сўровда айтилмаган, ҳеч қандай рухсат этувчи ҳужжатларга эга бўлмаган, умумий қиймати 160 млн 100 минг сўм бўлган жами 1 850 қути стоматологияда қўлланиладиган тиш игналари ва 140 қути кўз линзалари борлиги аниқланди.
Ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.