САЛОМАТЛИК

Сурхондарёда коронавирус билан боғлиқ сўнгги ҳолатлар

Кеча Сурхондарё вилоятида коронавирус инфекциясига чалинган 2 нафар бемор бутунлай соғайди ва 1 нафар бемор вафот этди.

Вилоятда шу пайтга қадар соғайганлар 42 нафарга етди, 1 нафар беморда даволаш муолажалари давом эттирилмоқда. Сурхондарё коронавирусдан ҳоли ҳудудга айланишига яқин қолди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги берган маълумотига кўра, 2020 йил 18 май соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 2762 нафарни ташкил қилмоқда.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan