ЎЗБЕКИСТОН

Беларуснинг Гродно вилоятида Ўзбекистоннинг сармоявий ва сайёҳлик салоҳияти тақдим этилди

Мамлакатимиз элчихонаси ташаббуси билан Беларуснинг Гродно вилоятидаги Янка Купала номидаги Гродно давлат университетида Ўзбекистоннинг бой маданий мероси ва туризм салоҳиятига бағишланган тадбир ўтказилди, деб хабар қилмоқда «Дунё» АА мухбири.

Иштирокчиларга Ўзбекистоннинг тарихий-маданий мероси, гастрономик туризми ва Беларусь билан икки томонлама муносабатлар ҳақида батафсил маълумот берилди.

Тадбир доирасида Янка Купала номидаги Гродно давлат университети ва Тошкент давлат юридик университети ўртасидаги «Халқаро ҳуқуқ» мутахассислиги бўйича қўшма таълим дастурининг биринчи битирувчилари бўлган 100 дан ортиқ Ўзбекистон фуқароларига дипломлар топширилди.

Элчихона номидан ушбу университетда Ўзбекистон миллий бурчагини ташкил этиш мақсадида ўзбек тиллидаги китоблар тақдим этилди.

Шунингдек, 27 июнь куни Минск шаҳрида дипломатлар Беларус давлат информатика ва радиоэлектроника университетининг ахборот технологиялари қўшма факультетида ўқишни муваффақиятли тамомлаган 178 нафар Ўзбекистон фуқаросига диплом топшириш тантанали маросимида ҳам иштирок этди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan