ЎЗБЕКИСТОН

Ўзбекистонда 11 та давлат хизмати хусусий секторга ўтказилади

Ўзбекистонда 11 та давлат хизмати хусусий секторга ўтказилади. Бу президентнинг 27 февралдаги «Хизматлар соҳаси барқарор ривожланиши учун қулай шарт-шароитлар яратишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорида назарда тутилган.

1 июлдан бошлаб қуйидаги хизматлар ва вазифалар тадбиркорларга ўтказила бошлайди:

Давлат хизматининг номи (функцияси)Ваколатли органнинг номиВаколатлар топширилаётган субъект
1Риелторлар учун малака имтиҳонини ўтказиш ва уларга малака сертификатини беришДавлат активларини бошқариш агентлигиСоҳадаги жамоат бирлашмалари ёки уюшмалар
2Баҳоловчилар учун малака имтиҳонини ўтказиш ва уларга малака сертификатини беришДавлат активларини бошқариш агентлигиСоҳадаги жамоат бирлашмалари ёки уюшмалар
3Суд бошқарувчиси малака аттестатини беришДавлат активларини бошқариш агентлигиСоҳадаги жамоат бирлашмалари ёки уюшмалар
4Баҳоловчиларга тоифалар беришДавлат активларини бошқариш агентлигиСоҳадаги жамоат бирлашмалари ёки уюшмалар
5Ҳисоблагичларни қиёслашдан ўтказишТехник жиҳатдан тартибга солиш агентлигиАккредитациядан ўтган тадбиркорлик субъектлари
6Карантин остидаги маҳсулотларни зарарсизлантириш (фумигация) бўйича фаолиятҚишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигиЛицензиялаш тартиб-таомилларидан ўтган тадбиркорлик субъектлари
7Гид (гид-таржимон), экскурция етакчиси ва йўриқчи-йўл бошловчиларга малака сертификатини беришТуризм қўмитасиСоҳадаги жамоат бирлашмалари ёки уюшмалар
8Тиббиёт ташкилотларини аккредитациядан ўтказишСоғлиқни сақлаш вазирлигиСоҳадаги жамоат бирлашмалари ёки уюшмалар
9Якка тартибдаги уй-жойларнинг қурилиши ҳамда реконструкция қилиш ишлари юзасидан назорат юритишҚурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигиАрхитектура-шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш фаолияти учун лицензияга эга субъектлар
10Кичик ҳажмдаги нотурар бино ва иншоотларнинг қурилиши ҳамда реконструкция қилиш ишлари юзасидан назорат юритишҚурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигиАрхитектура-шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш фаолияти учун лицензияга эга субъектлар
11Ўзбекистон Республикасига олиб кириладиган «М» ва «N» тоифалардаги ғилдиракли янги транспорт воситаларининг экологик тоифа талабларига мувофиқлигини экологик сертификатлашЭкология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигиАккредитациядан ўтган тадбиркорлик субъектлари

«М» тоифаси — тўрт ва ундан ортиқ ғилдиракли, йўловчиларни ташишга мўлжалланган янги автотранспорт воситалари: енгил автомобиллар, микроавтобуслар, автобуслар ва бошқа йўловчи ташиш воситалари (электромобиллар бундан мустасно).

«N» тоифаси — юк ташиш автомобиллари:

  • оғирлиги 3,5 тоннагача бўлган;
  • 3,5 тоннадан 12 тоннагача бўлган;
  • 12 тоннадан ортиқ бўлган.

Ҳужжатда 2025 йилга мўлжалланган хизматлар соҳасини ривожлантиришнинг асосий мақсадли кўрсаткичлари белгиланган. Хусусан, хизматлар ҳажмини 15 фоизга ошириш, 3 миллион кишини иш билан таъминлаш ва 52,2 мингта хизмат кўрсатиш объектларини барпо этиш режалаштирилган.

Бундан ташқари, соҳани қўллаб-қувватлаш учун қуйидаги миқдорда кредит маблағлари ажратилади:

  • Хизматлар соҳасини ривожлантириш учун 67,4 триллион сўм;
  • Нотурар жойларни девелоперлар орқали тадбиркорлик субъектларига лизинг асосида бериш йўли билан хизмат кўрсатиш объектларини ташкил этиш учун 4,5 триллион сўм.

Ҳудудлардаги 652 та ҳаракатлантирувчи лойиҳалар инфратузилмасига қўшимча 1 триллион сўм йўналтирилади.

Чакана савдо ва умумий овқатланиш, меҳмонхона хизматлари (жойлаштириш), йўловчи ва юк ташиш, транспорт воситаларини таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатиш, компьютер хизматлари, маиший техникани таъмирлаш, қишлоқ хўжалиги ва ветеринария хизматлари, шунингдек, кўнгилочар марказларда кўрсатиладиган хизматлар соҳасидаги тадбиркорлик субъектлари учун 1 фоизлик ижтимоий солиқ ставкаси амал қилиш муддати 2028 йил 1 январгача узайтирилди.

Ушбу имтиёз ҳисобот (солиқ) даври якунлари бўйича фаолият турлари бўйича хизматлар кўрсатишдан олинган даромадлари жами даромаднинг камида 60 фоизини ташкил этган тадбиркорларга татбиқ этилади. У ойига меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 2,5 бараваридан (2 887 500 сўм) кам бўлмаган миқдорда иш ҳақи ҳисобланган 30 ёшгача бўлган ходимлар учун мўлжалланган.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan