
Қамчиқ довонидан ўтган А-373 автомобиль йўлининг 268-километрида юк машинаси ўт чиқиши оқибатида ёниб кетди. Бу ҳақда “Қамчиқавтойўл” унитар корхонаси хабар берди.
Маълум қилинишича, “М-39 — Гулистон-Бўка-Ангрен-Қўқон ва Андижон орқали Ўш” автомобиль йўлининг “Водий-Тошкент” йўналишида ҳаракатланиб келаётган Iveco русумли юк автотранспорт воситаси бошқарувни йўқотиб ЙПХ масканидаги бетон тўсиққа бориб урилган. Оқибатда, ёнғин содир бўлган.
“Ёнғин бартараф этилди. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ. Автотранспорт воситалари икки томонлама хавфсиз ҳаракатланмоқда”, дейилган хабарда.