САЛОМАТЛИК

Тожикистон: COVID-19 билан касалланиш ва ўлим ҳолатлари ошиб бормоқда

14 май ҳолатида Тожикистонда коронавирусга чалинганлар сони 907 нафарга етди. Сўнгги бир кунда 106 та янги ҳолат аниқланган. Бу ҳозиргача қайд этилган энг юқори кўрсатгичдир. Кечанинг ўзида 6 киши юқумли хасталикдан вафот этган. Жами ўлимлар сони 29 тага етгани маълум қилинди, республика Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан. Тожикистонга келган Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти вакиллари бироз аввал мамлакат жиддий хатарга тайёр туриши кераклигини таъкидлаган эди.

Azia-Plus

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan