ДУНЁ

Германия ва Австрия чегараларини очади

 

Германия расмийлари жума куни Люксембург билан чегарада назоратни бекор қилишни режалаштиришмоқда. Шанба куни эса Австрия, Франция ва Швейцария билан чегараларда назорат тартибини юмшатишга киришилади. Ҳукумат  июн ойи ўрталарига келиб қўшни давлатлар билан алоқада ҳеч қандай  тўсик бўлмаслигини кутяпти.

Аввалроқ, чегаралардаги назоратни юмшатиш бўйича Австрия ҳам xудди шундай тартибни жорий этган эди.  Эстония, Латвия ва Литва жума куни ўз фуқароларининг Болтиқбўйи мамлакатлари ўртасида ҳаракатланишига қўйилган барча чекловларни олиб ташлайди. Шу билан бирга, Литва Польша билан чегарани кесиб ўтишни бироз соддалаштирди. Бироз аввал Европа Иттифоқи раҳбарияти эпидемиологик вазият яхшиланиб борса, сайёҳлик саноатини иложи борича тезроқ тикламоқчи эканлигини маълум қилганди.

 

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan