ДУНЁ

Одамлар фикрини ўқий оладиган “қалпоқ” ихтиро қилинди

Австралиялик олимлар фикрларни матнга айлантира оладиган дунёдаги биринчи ноинвазив сунъий интеллект тизимини тақдим этди.

Бундай ҳолда одамнинг миясига имплантация қилиш шарт эмас – шунчаки бош кийимга ўхшаш қурилма кийиш кифоя.

Технологияга DeWave деб ном берилди. У кўплаб кўнгиллиларда синовдан ўтказилди.

Иштирокчиларга “қалпоқ”ни кийиб, “ичида гапириш” сўралган. Бу вақт давомида тизим электроэнцефалограмма (ЭЭГ) ёрдамида уларнинг мия тўлқинларини ёзиб олди ва уларни шифрлади.

“Ушбу тадқиқот ЭЭГ тўлқинларини тўғридан-тўғри тилга ўгириш бўйича наваторлик йўналишдаги янгилик бўлиб, бу соҳадаги муҳим ютуқдир, деди Сидней технология университетидан олими Чин-Тен Лин.

Тажрибалар давомида тизим 40 фоиздан сал кўпроқ аниқликка эриша олди. Бу ЭЭГ ёзувларидаги фикрларни трансляция қилишнинг аввалги технологиясидан 3 фоизга яхшироқ.

Тадқиқотчиларнинг мақсади 90 фоиз аниқликка эришишдир. Тизим мукаммал ҳолатга келтирилгач, инсульт ва фалаж бўлиб қолган беморларга дунё билан алоқа ўрнатишга ёрдам бера олади. Бундан ташқари, ундан бионик протезлар ва роботларни бошқариш учун ҳам фойдаланиш мумкин, деб хабар беради mir24.tv.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan