ДУНЁ

Ғазода яна икки ОАВ ходими ҳалок бўлди

“Аl Jazeera” телеканали мухбири Исмоил ва оператор Рами Ғазо секторидаги Аш-Шати қочқинлар лагерида Исроил армияси томонидан уюштирилган ҳужумда ҳалок бўлди. Бу ҳақда “Ал Jazeera” нашри хабар берди.

Фаластин ҳукуматининг Ғазодаги матбуот бюроси маълумотларига кўра, Исроил армиясининг Ғазо сектори ғарбида жойлашган Аш-Шати қочқинлар лагеридаги машинага қилган ҳужуми оқибатида журналист ва оператор ҳалок бўлган.

Қайд этилишича, Исмоил ва Рами медиа жилети кийган ва уларнинг машинасида ҳам ОАВ белгиси бўлган. Улар охирги марта ҳужумдан 15 дақиқа аввал янгиликлар бўлими билан боғланган.

Маълумот учун, Исроилнинг Ғазо секторига ҳужумлари оқибатида ҳалок бўлган журналистлар сони 165 тага етди. Халқаро ҳамжамият ва ташкилотлардан Исроилнинг жиноятларини халқаро судларда тергов қилиниши ва журналистларга қарши ҳужумларни тўхтатиш учун босим ўтказиш сўралган.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan