ДУНЁ

Туркия ҳукумати зилзиладан кейин 50,5 мингдан ортиқ бинони бузмоқчи

Мамлакат атроф-муҳит, урбанизация ва иқлим ўзгариши вазири Мурат Курумнинг айтишича, зилзила ҳудудида шунча зудлик билан бузиш керак бўлган бино аниқланган.

Эслатиб ўтамиз, 6 февраль куни Туркиянинг Қаҳрамонмараш вилоятида 7,7 ва 7,6 балли зилзилалар содир бўлди. Ер силкинишлари ортидан юзлаб кузатилган афтершоклар мамлакатнинг 10 вилояти ва қўшни Сурияда сезилди.

Офат оқибатида Сурияда 1,4 минг киши, Туркияда 35 мингдан ортиқ одам ҳалок бўлди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan