ДУНЁ

Филиппинда 6 балли зилзила юз берди

Бу ҳақда Филиппин вулқонология ва сейсмология институти маълум қилди.

Пайшанба куни эрталаб Филиппинда 6,0 магнитудали зилзила содир бўлди. Бу ҳақда Филиппин вулқонология ва сейсмология институти маълум қилди, дея хабар беради Синьхуа агентлиги.

Зилзила маҳаллий вақт билан 02:10 да қайд этилган бўлиб, эпицентри Батуан шаҳридан тахминан 11 километр жануби-ғарбда, Масбате провинцияси, Лусон оролида, 10 километр чуқурликда жойлашган.

Ерости силкинишлари Лусон ва марказий Филиппинда, жумладан, Албай провинциясидаги Легаспи шаҳри, Сорсогон, Шимолий Самар, Ғарбий Негрос ва Жанубий Лейтеда ҳам сезилган.

Жабрланганлар ҳақида маълумот йўқ.

АҚШ Геология хизмати зилзила магнитудаси 6,1, чуқурлиги эса 20 км. деб баҳолади.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan