Пиёз таркибида инсон организми учун зарур бўладиган азотли маддалар 1,7-2,5 %, қандлар ва витаминлар кўп сақланади. Унинг таркибидаги эфир мойлари ўзига хос хид ва аччиқлик беради. Янгилигича истеъмол қилинадиган барра пиёз таркибида аскарбин кислота 19-57 мг.ни ташкил этади. Булардан ташқари унинг таркибида А, Б1, Б2 витаминлари ҳамда олма ва лимон кислоталари мавжуд. Пиёз эфир мойлари фитонцидлик хусусиятига эга бўлганлиги ҳамда инсон организмида йиғиладиган оҳакни эритиш хусусиятига эга эканлиги сабабли ундан тайёрланган препаратлар тиббиётда ошқозон хасталиклари, нафас йўллари ҳамда юрак-қон томир тизимини даволашда кенг қўлланилади.
Пиёзни икки паллага бўлиб хонага қўйилса, ҳаводаги микробларни тозалайди.