Ўзбекистон Республикасида ҳуқуқий демократик давлатни шакллантириш ва адолатли фуқаролик жамиятини ривожлантириш, шунингдек, ҳуқуқ ижодкорлиги фаолиятини сифатли ташкил этиш, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини самарали ҳимоя қилинишини таъминлаш борасида самарали тизим шакллантирилиб борилмоқда ва бу тизим амалиётга жорий этилмоқда.

Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 13.04.2018 йилдаги ПФ-5415-сон фармони билан “Республика-вилоят-туман (шаҳар)” уч босқичли вертикал бошқаруви жорий этилиши асосида, шу йилдан туман (шаҳар)ларда адлия бўлимлари ташкил этилган эди. Ушбу фармон билан туман (шаҳар) адлия бўлимларининг асосий вазифалари ҳам белгилаб берилган.
Жумладан:
-ҳокимларга ҳамда давлат органлари ва ташкилотларининг туманлар (шаҳарлар) тузилмаларига қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қўллаш масалалари бўйича маслаҳатлар бериш;
-давлат органлари ва ташкилотлари туман (шаҳар) тузилмаларининг қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижросини ташкил этиш бўйича фаолиятига услубий раҳбарлик қилиш ва мувофиқлаштириш;
-қабул қилинаётган қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини туманлар тузилмаларидаги ижрочиларга етказиш, «республика — вилоят — туман — маҳалла» принципи бўйича ҳуқуқий тарғибот ва аҳолининг ҳуқуқий саводсизлигига барҳам бериш борасида, шу жумладан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва суд органлари билан биргаликда чора-тадбирларни амалга ошириш;
-туманлар (шаҳарлар) ҳокимлари ва халқ депутатлари Кенгашларининг норматив-ҳуқуқий тусдаги қарорларини қонун ҳужжатларига, мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мақсад ва вазифаларига мувофиқлиги нуқтаи назаридан ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш;
-ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш ва таҳлил қилиш, унинг барқарорлиги ва бир хиллигини таъминлаш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш;
-фуқароларнинг кундалик ҳаётида учрайдиган ҳуқуқий муаммоларни таҳлил қилиб бориш, аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича ижтимоий муносабатларни тартибга солувчи қонун ҳужжатлари такомиллаштирилишини таъминлаш;
-инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш, ўз ваколатлари доирасида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш;
-давлат органлари ва ташкилотларининг туман (шаҳар) тузилмаларида ҳуқуқий ишларнинг ҳолатини мониторинг қилиш, шунингдек, уларнинг юридик хизматлари фаолиятини мувофиқлаштириш, назорат қилиш ва методик таъминлаш;
-давлат хизматлари марказлари ва уларнинг филиаллари, ФҲДЁ органлари ҳамда юридик хизмат кўрсатиш марказлари фаолияти устидан умумий раҳбарлик ва назоратни амалга ошириш.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024-йил 24-майдаги “Маъмурий ислоҳотлар доирасида адлия органлари ва муассасаларининг масъулиятини янада ошириш ҳамда ихчам ва бошқарув тизимини шакллантириш тўғрисида” фармони қабул қилиниши билан, адлия бўлимларининг иш самарадорлигини янада ошириш, фуқароларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтириш, ҳуқуқий хизматлар кўламини кўпайтириш борасида бир қанча қўшимча вазифалар юклатилди.
Жумладан, жойларда аҳоли томонидан кўтарилаётган долзарб муаммоларни кўриб чиқиш ва ҳал этиш учун ҳар ойда маҳаллаларда “Адлия куни” тадбирларини ўтказиш, олис ҳудудлардаги маҳаллаларда ҳар ойда камида икки маротаба сайёр давлат хизматларини кўрсатиб бориш;
-уйма-уй юриш ва “Ҳуқуқий кўмак” акцияларини ўтказиш орқали фуқаролар кундалик ҳаётида аниқланадиган ҳуқуқий муаммоларини бартараф этиш юзасидан қонунчиликни такомиллаштиришга таклифлар тайёрлаш,
-“маҳалла еттилиги”га қонунчилик ҳужжатларининг моҳияти ва аҳамиятини оддий ва халқчил тилда етказиш, шунингдек улар томонидан “Онлине-маҳалла” платформасига киритилган аҳолининг кундалик ҳаётидаги ҳуқуқий масалаларга оид муаммоларни ҳал этиб бориш;
-аҳолига, авваламбор “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари” ҳамда “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизимига киритилган фуқароларга бепул бирламчи юридик ёрдам кўрсатилишини таъминлаш;
-ёшлар, хотин-қизлар, ижтимоий ҳимояга муҳтож шахсларни, шунингдек тадбиркорлик субъектларини қонунчилик хужжатларида белгиланган имтиёзлар, преференсиялар, субсидиялар, грантлар ва давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг бошқа турлари ҳамда улардан фойдаланиш тартиби ҳақида хабардор қилиш;
-давлат органлари ва ташкилотларининг туман (шаҳар) бўлимлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳамда фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органларида ягона ҳуқуқни қўллаш амалиётини шакллантиришда уларга методик ёрдам кўрсатиш шулар жумласидан ҳисобланади.
Ушбу фармонга асосан 2024-йилнинг 1-июлидан бошлаб давлат хизматлари марказларида “Мадад” ННТнинг ҳуқуқий маслаҳат буюролари босқичма-босқич ташкил қилиниб, буюролар фуқароларга бепул бирламчи юридик ёрдам кўрсатиш, низоларни судгача ва суд орқали ҳал этишда зарур бўладиган протсессуал хужжатларни тайёрлашда кўмаклашадилар.
И.Ибрагимов, Олтинсой тумани адлия бўлими давлат хизматлари маркази бўлим бошлиғи