ЎЗБЕКИСТОН

Хитой компанияси Ўзбекистонда “йўл ёритгич чироқлари” ишлаб чиқарадиган завод қуради

Хитойнинг Tulufan Xindian Ganta компанияси Ўзбекистонда автомобиль йўллари (магистраллар) учун ёритиш чироқлариларини оммавий ишлаб чиқарадиган завод қуришни режалаштирмода. Бу ҳақда Тошкентда Хитой компанияси бош директорининг ўринбосари Ли Китси Ко билан музокаралар чоғида маълум қилинди.

Бугунги кунда Tulufan Xindian Ganta Хитойда қурилиш цементининг учинчи йирик ишлаб чиқарувчиси бўлиб, йўлларни реконструкция қилиш ва жиҳозлаш билан боғлиқ инфратузилма масалалари билан шуғулланади.

Музокаралар давомида Ли Китси Ко Ўзбекистоннинг минтақавий йўналишларида мавжуд йўл ёритилишини яхшилаш ва замонавий технологиялар билан жиҳозлаш зарурлигини таъкидлади. Ўз навбатида, Хитой компанияси Ўзбекистонда автомобиль йўллари (магистраллар) учун ёритиш мосламалари ишлаб чиқариш линиясини ташкил этиш лойиҳасини амалга оширишдан манфаатдор. Бунинг учун компания қарийб 7 миллион доллар ажратишга тайёр.

Учрашув натижасида Хоразм вилояти у ерда мавжуд бўлган Хазарасп эркин иқтисодий зонасини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқариш линиясини яратиш учун дастлабки ҳудуд сифатида белгиланди.

Бош директорнинг ўринбосари Ли Китси Ко, Tulufan Xindian Ganta раҳбарияти ушбу лойиҳани амалга ошириш имкониятларини батафсил ўрганиш учун март ойида Ўзбекистонга ташриф буюришни режалаштирганини таъкидлади. Хорижий компания ижобий баҳо билан Tulufan Xindian Ganta ва Хоразм вилояти ҳокимлиги ўртасида ўзаро англашув ва ҳамкорлик меморандумини имзолашга тайёр.

Манба: Подробно.уз