Боланинг соғлиғини сақлаш ҳуқуқи давлат томонидан қуйидаги йўллар билан таъминланади:

➖малакали тиббий хизмат кўрсатилишини ташкил қилиш;
➖боланинг, унинг ота-онасининг саломатлигини назорат қилиш ва болалар касалликлари профилактикаси;
➖болалар ва ўсмирларни даволаш-профилактика муассасаларида диспансер кузатувини олиб бориш ҳамда даволаш;
➖талаб даражасидаги сифатга эга бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқарилиши ва сотилишини назорат қилиш;
➖боланинг физиологик хусусиятлари ва соғлиғи ҳолатига жавоб берадиган таълим олиш ҳамда меҳнат қилиш шароитларини яратиш;
➖касбга яроқлиликни аниқлашда бепул тиббий маслаҳат бериш;
➖санитария-гигиена таълими бериш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ва рағбатлантириш;
➖соғлиғининг ҳолати тўғрисида бола учун қулай бўлган тарзда зарур ахборотни тақдим этиш.
Давлат соғлом бола туғилишини таъминлаш учун онага унинг соғлиғини сақлаш шароитларини яратади ҳамда давлат болаларга қонунчиликка мувофиқ ҳажмда бепул тиббий ёрдамни кафолатлайди.
Жуманазар Ишниязов, Олтинсой туман адлия бўлими ДХМ бўлим бошлиғи