ДУНЁ

Axios: Исроил ҲАМАС билан келишув бўйича позициясини юмшатди

Исроил Ғазо секторида гаровга олинганларни озод қилиш ва ўт очишни тўхтатиш бўйича келишув доирасида Қатар, Миср ва АҚШ воситачиларга янги таклифни топширди, деб хабар берди Axios икки манбага таяниб. Нашрнинг ёзишича, Исроил расмийлари айрим талабларни юмшатишга тайёр.

Исроилнинг янги таклифи, деб ёзади Axios, биринчи босқичда озод қилиниши керак бўлган тирик гаровга олинганлар сонига нисбатан «мослашувчан бўлишга тайёрлик» ҳақида гапиради. Исроил, шунингдек, ҲАМАСнинг «барқарор» ўт очишни тўхтатиш ҳақидаги талабларини муҳокама қилишга тайёрлигини маълум қилди.

«Бу янги ташаббус – жиддий», деди Ахиос манбаси. Нашр суҳбатдошларига кўра, Қатар расмийлари Исроил таклифини яқин вақт ичида ҲАМАС вакилларига етказади.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan