Наманганда жазо муддатини ўтаётган маҳкум қамоқхонада ўз жонига қасд қилди. Бу ҳақда “Эзгулик” жамияти раиси Абдураҳмон Ташанов маълум қилди.

Жорий йилнинг 23 май куни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Жазони ижро этиш департаменти тизимидаги Наманган вилояти Поп туманида жойлашган 6-сонли қамоқхонада 24 ёшли маҳкум ўз жонига қасд қилган.
Марҳумнинг онаси ўғлининг танасида қийноқ излари борлиги, у 11 май куни уйига қўнғироқ қилиб, қамоқхонада унга азоб беришаётгани ҳақида айтганини таъкидлади. Қолган оила аъзолари ҳам марҳумнинг ўз жонига қасд қилишига ишонмаяпти.