ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО

Самарқандда ҳайдовчи жанжалдан сўнг фожиали тарзда ҳалок бўлди

Самарқанд шаҳрида йўловчи ташувчи иккита автобус ҳайдовчиси бекатда ўзаро жанжаллашиб қолишади ва автобуслардан бири ҳаракатланганда, бошқа бир ҳайдовчи унинг эшигига осилади.

Тезликни оширган автобусга осилиб қолган ҳайдовчи қулаб тушиб, ғилдирак остида қолади ва воқеа жойида ҳалок бўлади.

Ҳодиса 2022 йилнинг 12 октябр куни эрталаб соат 08:10лар атрофида содир бўлади.

Иккинчи ҳайдовчи ҳамкасбига ёрдам кўрсатмасдан, транспорт воситаси билан воқеа жойидан қочиб кетади.

Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 266-моддаси иккинчи қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan