ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО

Кредит маблағини ўзлаштирган ходимнинг кирдикори фош бўлди

Қорақалпоғистон Республикаси Қўнғирот туманида кредит маблағини ўзлаштирган собиқ банк бўлим бошлиғининг кирдикорлари фош бўлди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қўнғирот туман бўлими томонидан АТБ “Қишлоққурилишбанк” Қўнғирот филиалининг мурожаатига асосан ўтказилган терговга қадар текширувда, филиалнинг собиқ бўлим бошлиғи А.Н. 33 нафар фуқаро ва ўзининг номидан 37 та сохта кредит ҳужжатини расмийлаштириб, жами 483,5 миллион сўм кредит маблағини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan