ДУНЁ

Германияда кучли дўл ёғди

Германия жануби-ғарбидаги шаҳарлардан бирида дўл билан момақалдироқ бўлиб, кўчаларни сув босди.

Шаҳарни дўл қоплади, баъзи жойларда унинг қалинлиги 30 сантиметрга етган. Дўлнинг ҳажми 1,8 сантиметрга етди.

Расмийларнинг фикрига кўра, шаҳар дренаж тизимлари кирувчи сувга дош бера олмаган. Автотураргоҳлар, ертўлалар ва турар-жой бинолари сув остида қолган. Шаҳарни тозалаш учун 290 га яқин коммунал хизмат ходимлари жалб қилинган.

Реутлинген шаҳрида охирги марта бундай кўп миқдордаги ёғингарчилик тахминан ўн йил олдин ёққан. Шаҳар аҳолиси 118 минг кишини ташкил қилади. 

Бўрон ва унинг оқибатларидан ҳеч ким жабрланмаган. Шаҳар инфратузилмасига жиддий зарар кўрмаган.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan