ДУНЁ ЎЗБЕКИСТОН

Қозоғистон билан эмланганлик сертификатларини тан олиш бўйича келишувга эришилди

Мамлакатимиз ҳамда Қозоғистон Республикаси ўртасида COVID-19га қарши курашиш борасида муҳим келишувга эришилди.

Мамлакатимиз ҳамда Қозоғистон Республикаси ўртасида COVID-19га қарши курашиш борасида муҳим келишувга эришилди.

Келишувга кўра, томонлар эндиликда эмланганлик тўғрисидаги сертификатлар мавжуд бўлганда ПЦР усули бўйича COVID тест натижаси салбий бўлган сертификатларни тақдим этишни талаб қилмайди.

Шунингдек, 5 ёшгача бўлган болаларга ҳамроҳ бўлган шахслар учун эмлаш сертификатлари мавжуд бўлса, ПЦР тестидан ўтганлик тўғрисидаги гувоҳномани тақдим этиш талаб қилинмайди.

5 ёшдан ошган болалар, ҳамроҳлик қилувчи шахсларнинг эмлаш сертификатлари бор-йўқлигидан қатьи назар, ПЦР тестидан ўтганлик тўғрисидаги гувоҳномани тақдим этишлари шарт.

Ушбу келишувга жорий йилнинг 18 мартидан амал қилиш бошланади.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan