ЎЗБЕКИСТОН

Ўзбекистон аҳолиси 37 миллиондан ошди

Бугун, 22 апрель куни ҳолатига кўра, Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси сони 37 миллион кишини ташкил этди. Бу ҳақда Статистика агентлиги маълум қилди.

Ҳозирги ҳолатга кўра, Ўзбекистон аҳолиси 37 000 370 нафар кишини ташкил этади. Улардан 18,5 миллиони эркаклар, 18,3 миллиони аёллардир.

Ҳудудлар кесимида доимий аҳоли сони бўйича Самарқанд вилояти етакчилик қилмоқда. Ушбу вилоятда 4,2 млн киши истиқомат қилади.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan