ХАБАРЛАР

Денов туманида эркин иқтисодий зона ҳамда ёшлар саноат ва тадбиркорлик зонаси ташкил этилмоқда

Сурхондарё вилояти прокурори С.Турдиев бошчилигида Денов туманидаги эркин иқтисодий зоналар ҳамда ёшлар ва тадбиркорлар зонасида амалга оширилаётган инвестиция лойиҳалари ҳамда ижтимоий-иқтисодий соҳаларда амалга оширилаётган ишлар ўрганилди.

Хусусан, тумандаги “Намозгоҳ” маҳалла фуқаролар йиғинининг “маҳалла еттилиги” фаолияти жойига чиққан ҳолда ўрганилиб, уларга юклатилган вазифалар ижросини тўлақонли ташкил этиш юзасидан кўрсатмалар берилди.

Маълумки, ёшлар бандлигини таъминлаш, ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, даромадларини ошириш мақсадида Денов туманида ҳам эркин иқтисодий ҳамда ёшлар саноат зоналари ташкил қилинмоқда.

Ушбу тадбирлар доирасида вилоят 2-сектор раҳбари тумандаги “Қўзичоқли” маҳалласи ҳудудидаги эркин иқтисодий зона ҳамда ёшлар саноат ва тадбиркорлик зонасига ташриф буюриб, инвестициялар ҳисобига амалга оширилаётган лойиҳалар ва қурилиш ишларининг жорий ҳолати ўрганилиб, қурилиш ишларини белгиланган муддатда ишга туширилиши алоҳида назоратга олинди.

Шунингдек, ўрганиш давомида вилоят прокурори томонидан масъулларга ушбу саноат зоналарига ёшларни жалб этиш, касбга ўргатиш ва тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш бўйича тегишли кўрсатмалар берилди.

Вилоят прокурори томонидан қурилиш ишларининг олиб борилиши ва лойиҳаларни амалга оширилиши давомида юзага келаётган муаммоларни ечилишида тегишли амалий ёрдам кўрсатилиб, бу борадаги ишларни янада жадаллаштириш юзасидан вазифалар белгилаб олинди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan