Uncategorized

Тошкентда V Параосиё ўйинлари ўтказилади

«Тошкент-2025» ёзги IV Осиё ва V Параосиё ўйинларини юқори савияда ўтказишга тайёргарлик кўриш бўйича чора-тадбирлар дастури тасдиқланди.

Вазирлар Маҳкамасининг «Тошкент-2025» ёзги Осиё ва Параосиё ўйинларини юқори савияда ташкил этиш ва ўтказиш мақсадида ҳукуматнинг «2025 йилда Ўзбекистонда ёшлар ўртасидаги IV ёзги Осиё ўйинларини ўтказишга тайёргарлик кўриш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қарори қабул қилинди.

Ҳужжат билан «Тошкент-2025» ёзги IV Осиё ва V Параосиё ўйинларини юқори савияда ўтказишга тайёргарлик кўриш бўйича чора-тадбирлар дастури тасдиқланди.

Хусусан, дастурга кўра Осиё паралимпия қўмитаси вакилларини Ўзбекистонга ташрифи ва уларни Ўйинларни ўтказиш объектлари билан таништириш назарда тутилмоқда.

Шунингдек:

  • IV ёзги Осиё ва V Параосиё ўйинларини ўтказишни ташкил этиш бўйича ташкилий қўмита таркиби;
  • Ўйинларни ўтказиш бўйича бошқарув кенгаши таркиби;
  • Ўйинларни ўтказиш бўйича дирекция маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида Низом тасдиқланмоқда.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan