ЖАМИЯТ

Денов туманида “Сайхунобод тажрибаси”ни жорий этиш ишлари ўрганилди

Сурхондарё вилоят ҳокими У.Қосимов ҳамда вилоят прокурори С.Турдиевлар Денов туманида бўлишиб, ҳудуддаги ободонлаштириш, қурилиш ишлари ва тадбиркорлик субъектлари фаолияти билан танишишди.

Ўрганишлар давомида маҳаллаларда аҳоли даромадларини ошириш, томорқадан самарали фойдаланишда йўлга қўйилаётган «Сайхунобод тажрибаси» фаолиятини жорий этиш борасидаги ишлар билан танишилди ҳамда “маҳалла еттилиги” билан истиқболдаги вазифалар юзасидан суҳбат ўтказилди.

Хусусан, «Боғинав» маҳалласида фуқаролар ва нуронийлар билан учрашув ўтказилиб, “маҳалла еттилиги»нинг фаолияти ўрганилди.

Суҳбат якунида маҳаллалардаги муаммоларнинг ўз вақтида ҳал этилиши бўйича масъулларга тегишли топшириқлар берилди.

Бундан ташқари, ташриф давомида “Абдулфайз Фаровон Денов” оилавий корхонаси томонидан ташкил этилган чиқиндини қайта ишлаш ҳамда «Nasr Snack” МЧЖнинг писта қадоқлаш корхонаси фаолияти билан ҳам танишилди.

Масъулларга бу борадаги ишларни таҳлиллар асосида тизимли ташкил этиш,  маҳаллаларда аҳоли хонадонларига бориб, тадбиркорлик орқали даромад олишга ўргатиш, бизнес режа қилишда уларга кўмаклашиш лозимлиги қайд этилди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan