ХАБАРЛАР

Сурхондарё вилояти ҳокимига янги биринчи ўринбосар тайинланди

Сурхондарё вилояти ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келган Орипов Анвар Ҳамидович бошқа ишга ўтиши муносабати билан унинг ўрнига Ражабов Шерзод Абдимуратович тайинланди.

Ш.Ражабов 1984-йил Қизириқ туманида туғилган. 2007-йилда Термиз давлат университетини, 2014-йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган. Маълумоти бўйича мутахассислиги – иқтисодчи.

У меҳнат фаолияти давомида Сурхондарё вилояти ҳокимлиги гуруҳ раҳбари, Узумчилик ва виночиликни ривожлантириш агентлигининг бўлим бошлиғи, директор ўринбосари, Ўзбекистон Республикаси Алкогол ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлиги директорининг ўринбосари лавозимларида меҳнат қилган.

Мазкур лавозимга тайинлангунга қадар 2023-йилдан буён Қизириқ тумани ҳокими лавозимида фаолият юритаётган эди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan