СПОРТ

Аббосбек Файзуллаев Олимпия жамоаси билан Осиё кубогида иштирок этади

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва Москванинг ЦСКА клуби аъзоси Аббосбек Файзуллаев бир неча кунлардан сўнг Қатар яшил майдонларида старт оладиган 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё кубогида қатнашади. Бу ҳақда халқаро журналист Александр Троицко ўз Телеграм саҳифасида маълум қилди.

Манбага кўра, Файзуллаев ЦСКАнинг “Локомотив” билан ўйинидан кейин 14 апрель куни тўғридан-тўғри Қатарга етиб боради. Бу дегани 20 ёшли футболчи мусобақада жамоадошларига тўлиқ ёрдам бера олади.

Кеча, 2 апрель куни Миллий Олимпия қўмитаси биносида бўлиб ўтган матбуот анжуманида айнан легионер футболчиларни Темур Кападзе бошқарувидаги жамоа сафига жалб этиш масаласига ҳам тўхталиб ўтилганди. Ўзбекистон футбол ассоциацияси вице-президенти Равшан Эрматовга кўра, ҳозирда икки легионер футболчини жамоа сафига жалб қилиш масаласи ижобий босқичда.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan