
Швецияда махсус олимпия жамоалари ўртасида Бутунжаҳон «Gothia Cup-2024» футбол мусобақалари бўлиб ўтди.
Матонат ва ирода соҳиблари ўртасида кечган Бутунжаҳон «Gothia Cup-2024» ўйинларида 72 та давлат спортчилари ғолиблик учун кураш олиб борди.

Давлатимиз томонидан берилган алоҳида эътибор ҳамда яратилган шароитлардан унумли фойдаланган Ўзбекистон махсус олимпиясининг эркаклар ва аёллар жамоалари финал баҳсларида омадли иштирок этди.
Ўзбекистон эркаклар ва аёллар жамоалари финал баҳсларида Литва жамоаларини мағлуб этди. Эркаклар 4:1 ҳисобида, Ўзбекистон аёллар жамоаси эса ҳал қилувчи ўйинда рақибларини 2:0 ҳисобида доғда қолдирди. Бу, мазкур мусобақанинг ҳар икки тоифасидаги олтин медаллар ва «Gothia Cup-2024» кубоги Ўзбекистон жамоасига насиб этишини таъминлади.