СПОРТ

Бешта ташаббус амалда

Термиз туман мактабгача таълим бўлими, туман ҳокимлиги ҳамда Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши ҳамкорлигида «Биз соғлом турмуш тарафдоримиз» шиори остида 30 ёшгача бўлган ёшлар ўртасида
5 км.  масофага югуриш бўйича мусобақа ўтказилди.

Мазкур тадбирда аёллар ўртасида тумандаги 1-мактабгача таълим муассасаси ходими Зилола Сафарова 1-ўринни қўлга киритган бўлса, ўғил болалар ўртасида 1-ўрин  9-мактабгача таълим муассасаси ходими Баҳодир Мирзақуловга насиб этди.

Президентимиз томонидан илгари сурилган 5 та ташаббус ижроси доирасида ўтказилаётган бу каби тадбирлар жамиятда соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этишда муҳим омил бўлмоқда.