
Аввалроқ, Чирчиқ шаҳри ҳокими Даврон Ҳидоятов бошқа вазифада иш бошлаши, шу сабабдан ҳоким лавозимидан кетиши хабар қилинган. У “Ўзавтосаноат” АЖ бошқаруви раисининг ўринбосари этиб тайинланиши кутилмоқда.
Манбага кўра, Ҳидоятов ўз хоҳиши билан ишдан кетиш бўйича ариза ёзган.
Маълумот учун, Даврон Ҳидоятов 1976 йилда Тошкентда туғилган. 1998 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини, 2001 йилда Банк-молия академиясини тамомлаган.
2009 йилдан 2012 йилгача GM Uzbekistan компаниясининг молия бўйича ижрочи директори, 2012 йилдан 2014 йилгача MAN Auto-Uzbekistan бош директори лавозимида ишлаган. 2014−2017 йилларда Ўзбекистон Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни кучайтириш давлат қўмитаси раиси бўлган.
2017-2018 йилларда Чилонзор тумани ҳокими, 2018-2021 йилларда Тошкент шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари, 2021 йилнинг январидан ноябригача Тошкент вилояти ҳокими лавозимида фаолият кўрсатган.
2021 йилнинг ноябрь ойида вилоят ҳокимлигидан олиниб, Чирчиқ шаҳри ҳокими лавозимига тайинланган.