Коронавирус пандемияси сабаб бутун дунё аҳолиси ягона – “УЙДА ҚОЛИНГ!” шиори остида яшаяпти. Ушбу шиор остида қанчадан-қанча мамлакатлар, эллар бирлашиб, бир-бирига ёрдам қўлини узатмоқда. Бу жараёнда нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳам четда тургани йўқ. Психолог ва мутахассисларимиз ташаббус билан чиқишиб, фуқароларимизнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, онлайн тарзда керакли тавсиялар бериш мақсадида ЎзННТМАнинг Навоий ва Сурхондарё вилояти бўлимлари кўмагида телеграмда «Оила психологлари» гуруҳини очди. Бу гуруҳда ҳар куни рус ва ўзбек тилларида муҳокама мавзуси аниқланиб, мутахассислар томонидан кўрсатма ва маслаҳатлар бериб борилаяпти. Шунингдек, «Уй кутубхонаси» ва «ННТлар мактаби» гуруҳлари орқали кўплаб фуқаролар, айниқса, талаба ёшлар, хотин-қизлар, уй бекалари ўзларига керакли бўлган маълумотларга эга бўлишмоқда. Ўзингиз ва оила аъзоларингизни асранг! Уйда қолинг!
Гулнора ХОЖАНИЯЗОВА, ЎзННТМАнинг Сурхондарё филиали координатори