САЛОМАТЛИК

Сурхондарёда яна 3 нафар бемор тузалди

Бугун Термиз шаҳрида жойлашган вилоят юқумли касалликлар шифохонасида коронавирус инфекциясидан даволанган 3 нафар юртдошимиз реаблитацияга ўтказилди. Тестлар натижасига кўра, уларнинг организмида касаллик белгилари аниқланмагани қайд этилмоқда. Илгари хабар берганимиздек, вилоятда касалликка чалинган шахслардан бир нафари 23 апрелда шифохонадан чиқарилган эди. Эндиликда вилоят юқумли касалликлар шифохонасида коронавирус инфекциясидан даволанаётган 26 киши қолмоқда. Уларнинг ҳам тез кунларда хавфли дарддан фориғ бўлиб, саломатликда ўз оилалари бағрига қайтишларига тилакдошмиз.