САЛОМАТЛИК

Гемоглобин миқдорини қандай кўтариш мумкин?

Шифокор Шерали Суннатуллаев:

Гемоглобин пасайишининг ҳақиқий сабабларини аниқлаш учун қўшимча текширув керак, у шифокор томонидан белгиланади. Ҳар қандай ҳолатда, умумий қон тестида аёллар гемоглобини 120 г/л, эркакларда 130 г/л дан кам бўлса, шифокор билан маслаҳатлашиш керак.

Гемоглобин пастлигини қуйидаги белгилар ёрдамида аниқлаш мумкин:
?доимий заифлик;
?рангпар тери;
?соч тўкилиши;
?хотира бузилиши;
?қалтирайдиган оёқ-қўллар;
?юрак уриши тезлигининг ошиши.
Биринчи аломатларда дарҳол ташхис қўйиш ва даволаш учун шифокор билан маслаҳатлашиш муҳимдир.

Гемоглобинни оширувчи маҳсулотлар асосан темир таркибли озиқ-овқатлардир. Кунига озиқ-овқат ёрдамида тахминан 10-20 миллиграмм темир олиш мумкин, шундан фақат ўндан бир қисми сўрилади. Темирга бой озиқ-овқат маҳсулотларига қизил гўшт, денгиз маҳсулотлари ва ўсимлик маҳсулотлари, ловия, ясмиқ киради.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan