ЎЗБЕКИСТОН

Тошкентда 31 ёшли эркакни поезд уриб юборди

Тошкент вилоятида темирйўл рельси устидан ўтаётган 31 ёшли эркакни поезд уриб юборди. Бу ҳақда “Миллар” дастури хабар қилди.

Маълум бўлишича, фуқаро темирйўлнинг белгиланмаган қисмидан ўтаётганида уни йўловчи поезд уриб юборган. Фуқаро воқеа жойида вафот этган. Терговга қадар текширув ишлари давомида фуқаро спиртли ичимлик ичгани аниқланган.  

Марҳумнинг онаси ўғли бир кун олдин фарзандли бўлганини, аёлини туғуруқхонадан олиб чиқиш учун тайёргарлик кўриш мақсадида уйидан чиқиб кетганлигини айтган.

“Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан Тошкент транспорт прокуратураси томонидан тергов ишлари олиб борилмоқда”, дейилади хабарда.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan