ЎЗБЕКИСТОН

Сурхондарё вилояти Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг 67-сессияси бўлиб ўтди

Унда вилоят прокурори Садриддин Турдиевнинг 2022 йилда вилоятда қонун устуворлигини таъминлаш, қонунийликни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини, жамият ва давлатнинг қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш ҳамда профилактика қилиш борасида вилоят прокуратураси органлари томонидан амалга оширилган ишлар юзасидан ахбороти тингланди.

Ахборотда 2022 йилда вилоят прокуратураси органлари томонидан аҳолининг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш, ёшлар ва хотин-қизлар бандлигини таъминлаш, соғлиқни сақлаш, Давлат дастурлари ижроси, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, қишлоқ хўжалиги, давлат мулки ва бюджет маблағлари талон-торожлигининг олдини олиш, коррупциявий жиноятларга қарши кураш, прокурорларнинг суддаги иштироки, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини ҳал этиш каби долзарб масалалар қайд этилди.

Хусусан, прокурор назорати ҳужжатларини қўллаш орқали
47 мингдан ортиқ фуқаролар, шу жумладан, 3,5 мингдан ортиқ юридик шахслар ҳамда 13 мингга яқин вояга етмаганларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланган, барча соҳалардаги ўрганишлар ва жиноят ишлари тергови жараёнида 102,5 млрд. сўмлик зарар ундирилиб, 8.010 нафар фуқаролар ва юридик шахсларнинг мурожаатлари қаноатлантирилган.

Шунингдек, прокурор секторларидаги ижтимоий ҳимояга муҳтож 17 та оилага қарийб 3 млрд сўмлик ҳомийлик маблағлари ҳисобидан янгидан уй-жойлар қуриб берилиб, 10 та оиланинг уй-жойларида 363 млн. сўмлик қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилган, ўтказилган меҳнат ярмаркалари ва бошқа тадбирлар давомида жами 12.608 нафар фуқароларнинг ишга жойлаштирилиши таъминланган.
Прокуратура органлари томонидан 2022 йилда 1.524 нафар тадбиркорлик субъектларига турли амалий ёрдамлар кўрсатилиб, натижада 1.123 та тадбиркорлик субъектлари янгидан ташкил этилиб, фаолиятини вақтинча тўхтатган ёки фаолият кўрсатмаётган 1.610 та корхона фаолияти тикланиб, 3.772 та иш ўринлари сақлаб қолинган. Тижорат банклари билан ҳамкорликда 89 та саноат, 41 та қишлоқ хўжалиги ва 182 та хизмат кўрсатиш йуналишларида жами 312 та янги лойиҳалар шакллантирилиб, ўтган йил давомида уларнинг ишга туширилиши натижасида 725 та янги иш ўринлари яратилган.

Жиноятчиликни “Маҳаллабай” тизим асосида жиловлашга қаратилган чора-тадбирлар натижасида, 2022 йилда 242 та (33,5 %) маҳаллада жиноят содир этилишига йўл қўйилмаган бўлса, 210 тасида (29 %) жиноятчилик камайишига эришилган. Муаммоли оилалар билан амалга оширилган тушунтириш-тарғибот ишлари натижасида 2.069 тасининг нотинчлигига барҳам берилиб, 1.972 та оила яраштирилган.

2022 йилда судларда кўрилган 5.100 та ишларда прокурор иштироки таъминланиб, одил судловнинг амалга оширилишида кўмаклашилган. Ноқонунийлиги аниқланган 194 та суд қарорлари прокурор протестлари асосида бекор қилинган. Жисмоний ва юридик шахсларнинг манфаатида судларга 324 та даъво ариза киритилган.

Ортда қолган йилда вилоят прокуратураси органларида 19.293 та мурожаат ҳал этилиб, 8.011 таси қаноатлантирилган, 7.900 нафар шахсларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланган, 31.784 нафар фуқаролар қабул қилинган.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan