ЎЗБЕКИСТОН

Миллий армиямизда жорий этилган янгича анъана

Белгиланган кўрик-танлов ва қатор синовларни ортда қолдириб, саралар ичра сара ўғлонлар сифатида муддатли ҳарбий хизматга чақирилган ҳамда тантанали равишда Ватанга қасамёд қилган Ватан ҳимоячиларига жанговар қурол-аслаҳа ва ҳарбий техникаларнинг бириктирилиши миллий армиямизда жорий этилган янгича анъаналардандир. Энди ҳарбий хизматчиларга жанговар яроғи шарафли ва масъулиятли хизмати давомида доимий ҳамроҳ бўлади. Қурол-асалаҳа ва жанговар техника зарур пайтда панд бермаслиги учун уни асраб-авайлайди, доим соз ва равон ишлаётганини назорат қилиб, техник хизмат кўрсатиб боради.

Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ тасарруфидаги Сурхондарё вилояти Термиз гарнизонида майор Бобомурод Бобохонов раҳбарлик қилаётган ҳарбий қисмда ана ўшандай ҳарбий техника ва жанговар қурол-аслаҳаларни муддатли ҳарбий хизматчиларга тантанали равишда бириктириш маросми бўлиб ўтди.

Гарчи муддатли ҳарбий хизматчиларнинг сафларга қўшилганига ҳали кўп вақт бўлмаган бўлса-да, қисқа фурсат ичида улар устоз офицерлар ва сержантлардан қурол-аслаҳа ва ҳарбий техникалар бўйича билим ва кўникмаларга эга бўлиб боришмоқда.

Ҳарбий оркестр садолари остида ўтган маросим юрт ўғлонларига яна бир бор ғурур ва ифтихор  бағишлади.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan