ЎЗБЕКИСТОН

Карантин хизмати-дехқонга кўмакчи

Республикамиз бўйлаб, “Карантин хизмати-дехқонга кўмакчи” шиори остида “Долзарб 30 кунлик” эълон қилинган. Унда  зарарли бегона зараркунандалар тарқалишининг олдини олиш учун боғдорчилик ва деҳқончилик хўжаликлари, шахсий томорқа, корхона, ташкилот, катта йўл бўйлари ва бошқа майдонларда Ўсимликлар ҳимояси ва карантини давлат инспекторлари назорат олиб бораётир.

Фермер ва деҳқон хўжаликлари, аҳоли томорқа ер эгаларига яқиндан ёрдам бериш, уларни қўллаб-қувватлаш ҳамда ўсимликларни ҳар хил организмлардан ҳимоя қилиш каби оммавий кураш ташкиллаштириляпти. Шу билан бирга, мамлакатимизда ўсимликлар карантини тизимини янги босқичга кўтариш, соҳага илм-фан янгиликлари, халқаро амалиёт ва рақамли технологияларни кенг жорий этиш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорти ҳажми ва географиясини янада кенгайтириш чоралари кўрилмоқда.Аҳоли хонадонларидаги карантин объектларини инспекторлар обдон текширмоқда.

– Долзарб 30 кунлик доирасида ҳудудимиздаги манзарали дарахтлар, гуллар ва бошқа ўсимликлар белгиланган тартибда зарарсизлантирилиб, далолатномалар расмийлаштирилмоқда, – дейди, Қумқўрғон туман Ўсимликлар карантини ва ҳимояси туман бўлими инспектори Й.Жонназаров. – Аҳоли яшаш жойларидаги мевали дарахтлар ҳам кўрикдан ўтказилди. Унда аниқланган зарарли организмларга қарши кураш чоралари кўрилди ва зарарсизлантириш ишлари олиб борилмоқда.

Бугун воҳанинг Ангор туман давлат инспекторлари «Юқори Таллашқон»  маҳаласидаги  помидор етиштирилаётган иссиқхоналарида бўлишиб, иссиқхона экин-текин  касалликлари ва зараркунандалари ҳақида  тушунча ва тавсиялар берди. Уларга ҳам қишлоқ хўжалик маҳсулотларини экиб парваришлашда кўмак берувчи маълумотлар мужассам бўлган қўлланмалар тарқатилди.

 Термиз туман Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бўлими агроном инспекторлари Термиз тумани «Янги ҳаёт» «Бунёдкор» «Қўнғирот» МФЙларда “Карантин хизмати – деҳқонга кўмакчи” шиори остида иссиқхоналарда ва маҳалллаларда семинарлар ўтказилиб,  етиштирилаётган маҳсулотларда учрайдиган зараркунанда ҳамда касалликларга қарши кураш усуллари ва агротехник ишлов бериш тўғрисида керакли тушунча ва тавсиялар берилди. Дехқон муаммолари тингланди. Назорат тадбирлари давомида камчиликларга йўл қўйган, кимёвий ишлов бериш ишларини ортга сураётган томарка ер эгаларига кутилиши мумкин бўлган ҳосилдорликдаги  асоратлар айтиб ўтилди.

Худди шунингдек, бугун ўсимликлар карантини ва ҳимояси Сариосиё туман бўлими инспекторлари томонидан ҳам Узун давлат ўрмон хўжалигида «Карантин хизмати-дехконга кўмакчи» шиори остида Долзарб 30 кунлик тадбири доирасида семенарлар  ташкил этилмоқда.

Даврон Мирзақулов, Сурхондарё вилоят Ўсимликлар карантини ва  ҳимояси бошқармаси ички карантин бўлими бошлиғи

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan