ДУНЁ САЛОМАТЛИК

Англия ва Германияда коронавирусга қарши вакцина синаб кўрилиши бошланди. Бироқ, муваффақият кафолатланмаган

Пайшанба куни Оксфорд университетида коронавирусдан вакцинанинг одамларда тиббий синовдан ўтказилиши жараёни биринчи босқичи бошланди. Тажрибада 500 нафардан ортиқ соғлом кўнгилли қатнашмоқда. Улар 18 дан ёшдан 55 ёшгача бўлган эркак ва аёллардир.

Covid-19 эмдори Эдвард Женнер номидаги вакциналарни тадқиқ этиш институтида жудаям қисқа фурсат ичида ишлаб чиқилди. Одатда, янги препаратни тайёрлашдан уни одамларда синаб кўриш босқичигача беш йил вақт ўтади. Оксфордлик олимлар эса буни уч ойга сиғдиришди.

Агар ҳаммаси омадли ҳал бўлса, коронавирусли вакцинанинг фойдасини кузнинг охирига бориб тасдиқлаш мумкин. Вакцина ишлаб чиқувчиларнинг фикрича, улар 80 фоиз муваффақият қозонишига ишонадилар, шунинг учун синов тугамасидан тайёр вакцина ишлаб чиқаришни бошлаб юборишни ният қилишган.

Бироқ, тиббий синовнинг мауваффақиятли ниҳоя топишига ҳеч қандай кафолат йўқ, кескин мағлубиятга учрашга эҳтимолли сабаблар бисёр. Шунингдек, ниҳоятда қисқа вақт ичида тайёрланган препарат, оқибатда беморлар аҳволини оғирлаштириши мумкинлигини эътибордан соқит қилмаслик лозим, деб хабар беради BBC.

Ewronews телеканалининг маълум қилишича, Германияда ҳам вакциналар тиббий синови бошланган. Мамлакат соғлиқни сақлаш вазирининг айтишича, препарат турли ёшдаги 200 нафар кишида қўллаб кўрилади.

“Биз Германияда вакцинанинг илк синалиш босқичида турибмиз. Мазкур синовни юртимиздаги Пауль Эрлих номидаги вакциналар ва биотиббий дори воситалари ишлаб чиқарадиган институт қўллаб қувватлади. Бу борадаги ишлар жуда илдамлаётгани кўринмоқда, бироқ якуний натижалар учун ҳали бир неча ой зарур бўлади”, -дейди соғлиқни сақлаш вазири Йенс Шпан.