АҚШ президенти Д.Трамп ундаги маълумотларга кўра, оммавий ахборот воситаларида тарқатилаётган Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ын соғлигининг оғирлашгани ҳақидаги маълумотлар ҳақиқатга тўғри келмаслигини баён қилди.
“Умид қиламанки, унда соғлиги борасида ҳеч кандай муаммо йўқ. Матбуот ва тармоқларда айтилаётган гаплар чин воқеликка зид. Бунинг ёлғонлиги ҳақидаги маълумотга эгаман” – деди Д.Трамп пайшанба куни Оқ Уйдаги брифинг чоғида. Унинг сўзларига кўра, тарқатилган маълумотлар эски хабарлар асосида тайёрланган.
CNN мухбирининг, унинг шахсан ўзи Шимолий Корея тарафи билан алоқага чиққан ёки чиқмаганлиги ҳақидаги саволига жавобан Трамп: “Мен бундай демаган бўлардим, биз Шимолий Корея билан, мен Ким Чен Ын билан яхши муносабатда”. – деди. “Бу CNN томонидан ёйилган уйдирма хабар” – дея қўшимча қилди Оқ Уй раҳбари. Шундан кейин журналист бир неча бор унга аниқлаштирувчи саволни беришга уринди, бироқ, бу ўринда Трамп сўзни ҳамкасбига бериб қўя қолди.
CNN телеканали 20 апрель куни Америка маъмуриятидаги манбасига таяниб, Қўшма Штатлар КХДР раҳбари Ким Чен Ыннинг соғлиги гўёки у кечирган жарроҳлик амалиётидан сўнг оғирлашгани ҳақидаги жосуслик маълумотларини текшираётганини маълум қилганди. Бунга ҳеч қандай тасдиқловчи асос келтирилмаган. Ўз навбатида Жанубий Корея ҳукумати ҳам Ким Чен Ыннинг касаллиги борасида ахборот мавжуд эмаслигини айтмоқда, деб хабар беради ТАСС.