СИЁСАТ

Исроил Ливанга зарба берди

Бугун, 29 февраль куни Исроил Ливан жанубига зарба берди. Оқибатда тураржой биносида икки киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда “Аl Manar” нашри хабар берди.

Маълумотларга кўра, ҳужум Ливан жанубидаги Кафра-Сиддиқин йўли ҳудудидаги уйга уюштирилган. Оқибатда икки тинч аҳоли ҳалок бўлган ҳамда бир неча киши яраланган.

Ливан Ташқи ишлар вазирлиги баёнотига кўра, Исроил ҳужуми сабабли Ливан жанубида 100 мингга яқин одам уйларини тарк этишга мажбур бўлган. Шунингдек, Исроил ОАВсида  худди шундай вазиятга тушиб қолган 80 мингга яқин шимолий Исроил аҳолиси ҳақида хабар берилган.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan