МАДАНИЯТ

Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуд топган кун кенг нишонланди

Ҳайрабод гарнизонида жойлашган ҳарбий қисм хизматчилари ҳамда муддатли ҳарбий хизматчилари учун Денов туманидаги тадбиркорлик ва педагогика инстути талабалари томонидан миллий тарихимиз зарварақларида ўчмас из қолдирган улуғ аждодимиз, шох ва шоир Захриддин Муҳаммад Бобур таваллудларига бағишлаб, уларнинг ҳаёти ва фаолиятини чуқур ўрганиш ва ҳарбий хизматчиларнинг маданий қарашларини ошириш, уларда миллий ғурур ва ифтихор туйғуларини юксалтириш қаратилган маданий тадбир ўтказилди.

Тадбирда ҳарбий хизматчилар улуғ аждодимизни яна бир бор ёдга олишди. Юксак жанговор руҳдаги оркестр ва фахрий қоровул жамоасининг чиқишлари барчага яхши кайфият улашди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan