МАДАНИЯТ

Бухорода илк марта Халқаро зардўзлик ва заргарлик фестивали бўлиб ўтмоқда

Бухоро шаҳрида 21–25 май кунлари Туризм ва маданий мерос вазирлиги томонидан ўтказилаётган Халқаро зардўзлик ва заргарлик фестивалида республиканинг барча ҳудудларидан 288 нафар ҳунарманд, хусусан, 110 нафар заргар, 37 нафар зардўз, 44 нафар каштадўз, 97 нафар ҳунармандчиликнинг бошқа йўналишларида фаолият олиб бораётганлар иштирок этмоқда.

«Diyor24.uz» мухбирига кўра, фестивалга Эрон, Россия, Туркия, Австралия, Бразилия, Буюк Британия, Ҳиндистон, Озарбойжон, БАА, Грузия, Италия, АҚШ, Хитой, Швеция каби 58 та давлатдан юзлаб хорижий иштирокчилар ҳам қатнашишмоқда.

Маълумот ўрнида, фестиваль якунида ғолиб ташкилот ва ҳунармандларга 3-5 минг АҚШ доллари миқдорида пул мукофоти берилади. Фестивалда иштирок этиш учун хорижий мамлакатлар заргарлари томонидан 22 килограмм кумуш, 10 килограмм олтин буюм маҳсулотлари олиб келинган.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan