МАДАНИЯТ

Италияда музейлар очила бошлади

Икки ойлик карантиндан сўнг, Италия музейлари ташриф буюрувчилар учун бирин-кетин ўз эшикларини очишни бошлади. Душанба кунидан бошлаб Боргез Рим галереяси ва Капитолий музейи очилди. Албатта, бунда карантин қоидалари тўлиқ инобатга олинган. Музейга кираверишда ташриф буюрувчиларнинг тана ҳарорати ўлчаниб, қўллар дезинфекция қилинади. Ичкарида ҳам одамлар орасида масофани сақлаш бўйича тегишли кўрсатмалар мавжуд.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan