МАДАНИЯТ

Ўзбек мултфильми Қозоғистондаги фестивалда биринчи ўринни эгаллади

Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида ўтказилган биринчи халқаро «Фараби Фильм Фестиваль»да ёш ўзбек мультипликатори Жамшид Атамбаевнинг «Соғинч» мултфильми «Энг яхши анимацион фильм» йўналишида биринчи ўринни эгаллади.  Бу ҳақда Кинематография агентлиги Ахборот хизмати хабар қилди.

Жамшид Атамбаев ҳозирда Ўзбекистон Давлат санъат ва маданият институти талабаси бўлиб, кинооператор ва режиссёр Иқбол Мелиқўзиев ижодий устахонаси тингловчиси ҳамдир.

Ушбу анимацион фильмда бир йигитнинг ўзи ва онаси орзу-мақсадларини амалга ошириш йўли ҳақида сўз боради. Фильмнинг асосий ғояси оналарни қадрлашга қаратилган.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan