МАДАНИЯТ

Самарқандда “Маънавият фестивали” ўзгача шукуҳда ўтмоқда

Мамлакатимизда Янги Ўзбекистонни барпо этишдек эзгу мақсад йўлида  кенг қамровли ислоҳотлар олиб борилаётган бир даврда, тараққиётнинг муҳим асослари бўлган маънавият ва маърифатга эътибор кундан-кунга ортиб бормоқда.

Жорий йилнинг июл-август ойларида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўйлаб “Биз бир бўлсак ягона халқмиз – бирлашсак Ватанмиз!” шиори остида бўлиб ўтувчи “Маънавият фестивали” шу мақсадларга қаратилгани билан аҳамиятли.

Ватанимиз мустақиллигининг 33 йиллиги муносабати билан Республика Манавият ва марифат маркази, Маданият вазирлиги, Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси, “Маърифат” тарғиботчилар жамияти, Ёшлар ишлари агентлиги ва Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси ҳамкорлигида ташкил қилинаётган фестивал доирасидаги тадбирлар турли корхона, ташкилотлар билан биргаликда энг чекка, олис ва чегара ҳудудлар, маҳалла, қишлоқ ва овул фуқаролар йиғинларида бўлиб ўтмоқда.

Мана шундай тадбирлар Самарқанд вилоятининг 16 та туманида ҳам ташкил этилиши кўзда тутилган. Жумладан, тарғиботчилардан иборат ижодий гуруҳ аъзолари дастлаб вилоятнинг Нуробод, Пастдарғом, самарқанд ва Қўшработ туманларида бўлиб, “Уч авлод учрашуви”, “Оила —маънавият қўрғони”, “Маърифат тур”, “Инсон қадри” тадбирлари бўлиб ўтди. Кечки пайт эса халқ сайиллари ўтадиган томошагоҳ, майдонларда “Ватан мадҳи” гала концерти ўтказилмоқда.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan